Sevimli

Япония Тожикистонга қарийб 2,8 миллион доллар ажратади

ДУНЁ 01.11.2021, 20:55
Япония Тожикистонга қарийб 2,8 миллион доллар ажратади

Япония “Болаларни асраб-авайлаш” лойиҳаси доирасида Тожикистонга болаларни қизамиқ, қизилча, гепатит Б дан ҳимоя қилиш учун тахминан 2,8 миллион доллар ажратади, — дея хабар берди РИА Новости-га таяниб ЎзА.

Лойиҳа доирасида 3 йил ичида Тожикистоннинг 67 тумани ва шаҳридаги 1 миллионга яқин бола зарур препаратлар билан таъминланади.

“Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар болаларни турли юқумли касалликлардан ҳимоя қилишга қаратилади. Икки мамлакат ҳукуматлари бир хил фикрда эканидан мамнунман. Ҳеч ким қаровсиз қолмаслиги керак”, — дейди Япониянинг Душанбедаги элчиси Такаюки Мияшита.

Маълумот ўрнида, Япония кўмагида ЮНИСЕФ орқали 5 йил ичида умумий қиймати 5,35 миллион долларлик дори-дармон, вакцина ва ускуналар Тожикистонга етказилиб берилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси