АсосийJamiyat

АҚШга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари учун муҳим талаблар маълум қилинди

'АҚШга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари учун муҳим талаблар маълум қилинди'ning rasmi

АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонаси маълумотларига кўра,  8 ноябрдан бошлаб АҚШга кирувчи хорижий мамлакатлар фуқаролари АҚШга жўнаб кетаётган самолётга чиқишларидан олдин CОВИД-19 га қарши тўлиқ эмланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишлари шарт.

Касалликни назорат қилиш ва олдини олиш марказига (CDC) кўра, Озиқ-овқат ва фармасевтика идораси (FDA) томонидан тасдиқланган ёки рухсат этилган, шунингдек, ЖССТ томонидан фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун рўйхатга олинган ваксиналар Қўшма Штатларга кириш учун мақбул деб ҳисобланади.

Бу чекловлар иммиграция визаси мавжуд шахсларга; дипломатик ва расмий каналлар орқали АҚШга ташриф буюрадиганлар; 18 ёшгача бўлган болаларга тааллуқли эмас (қўшимча маълумотлар Элчихонанинг  сайтида мавжуд).

Шу муносабат билан Вазирлик АҚШга боришни режалаштираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига юқоридаги талабларни инобатга олишни тавсия қилади.

    Бошқа янгиликлар