sevimli
Sevimli

Яманда масжид ва диний мактабга ракета ҳужум қилиши оқибатида 29 нафар одам ҳалок бўлди

ДУНЁ 02.11.2021, 08:59
Яманда масжид ва диний мактабга ракета ҳужум қилиши оқибатида 29 нафар одам ҳалок бўлди

Яманда 2 та баллистик ракета ҳужуми оқибатида 29 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди. Уларнинг орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

 Сўнгги ойларда Яманда ҳукумат кучлари ва хусийлар ўртасида тўқнашувлар авж олмоқда.

 Бмтнинг маълумотига кўра, сентябрь ойида содир бўлган тўқнашувлар туфайли 10 мингга яқин одам Марибни тарк этган. 

Хусийлар октябрь ойида энергияга бой Шабва ва Мариб вилоятларида янги ҳудудларни эгаллаб олди. Бу эса ҳукумат ва хусийлар ўртасидаги тўқнашувларга сабаб бўлмоқда.

 Маълумот учун, ҳозирда Яманда 16 миллион киши очарчиликдан азият чекмоқда.

Шарҳлар