АсосийDunyo

Австралия бош вазири нима учун Франция сувости кемаларини сотиб олмаганига изоҳ берди

'Австралия бош вазири нима учун Франция сувости кемаларини сотиб олмаганига изоҳ берди'ning rasmi

Австралия бош вазири Скотт Моррисон нима учун Франция билан сувости кемалари шартномаси бекор қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС”га таяниб Zamon.uz хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, шартнома “жиддий муаммолар”ни юзага келтирган. Унинг бекор қилинишига асосий сабаблардан бири лойиҳанинг амалга оширилишидаги кўплаб тўхталишлар ва ўсиб борган харажатлар бўлган.

“Ушбу шартнома асосида ишлаб чиқарилган сувости кемаси фақат 2038 йилга бориб денгизга тушган бўларди. Яъни у сувга тушиши билан эскирган бўлар эди”, – деган Моррисон.

Бош вазирнинг қўшимча қилишича, Австралия ҳар доим атом сувости кемаларига эга бўлишни хоҳлаган. У, шунингдек, бошқа давлатлардан шу турдаги техникани сотиб олишни сентябрда эмас, балки 18 ой олдин ўйлаганини таъкидлайди.

Маълумот учун, 2021 йил сентябрда Австралия Франция билан 66 миллиард долларлик сувости кемаларини етказиб бериш бўйича шартномани бекор қилди. Бунга АҚШнинг Канберрага атом сувости кемаларини етказиб беришга келишиб олгани сабаб бўлди.

    Бошқа янгиликлар