Sevimli

Туркияда бухоролик ёш олимнинг олтита китоби чоп этилди

ДУНЁ 02.11.2021, 16:38
Туркияда бухоролик ёш олимнинг олтита китоби чоп этилди

yuz.uz сайтининг хабар беришича, Буюк аждодимиз Aбдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд таълимоти, тасаввуф, Етти пир қадамжолари тадқиқига бағишланган бу китобларда буюк аждодларимизнинг бой маънавий мероси атрофлича таҳлил этилиб, уларнинг дунёвий аҳамияти ўзига хос йўсинда очиб берилган.

Орамизда иқтидорли, изланувчан ёшлар жуда кўп. Улардан бири бухоролик Комилжон Раҳимовдир. Яқинда у Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказилган “Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари” деб номланган энг яхши мақолалар танлови ғолиблари қаторидан ўрин олиб, "Нақшбандия тариқатининг пайдо бўлиши ва унинг хорижий мамлакатларга тарқалиши” мавзусидаги мақоласи алоҳида эътироф қозонган эди.

Туркиянинг Aнқара шаҳрида Комилжон Раҳимовнинг биратўла олтита китоби чоп этилди. Буюк аждодимиз Aбдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд таълимоти, тасаввуф, Етти пир қадамжолари тадқиқига бағишланган бу китобларда буюк аждодларимизнинг бой маънавий мероси атрофлича таҳлил этилиб, уларнинг дунёвий аҳамияти ўзига хос йўсинда очиб берилган.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси