Афғонистон пойтахти Қобулдаги Сардор Муҳаммад Довуд Хон ҳарбий шифохона яқинида портлаш юз берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 34 нафар фуқаро жароҳатланган. Қурбонлар сони ортиши мумкинлиги айтилмоқда.
Baxtar агентлиги хабарига кўра, Қобул касалхонасига ҳужум ИШИД аъзолари томонидан амалга оширилган. Ушбу гуруҳ аъзоларидан бири касалхонага кираверишда ўзини портлатиб юборган.
“Толибон” матбуот котиби Билол Каримийнинг маълум қилишича, сешанба куни шифохонада иккита портлаш содир бўлган.