АсосийJamiyat

Telegram, YouTube ва бошқа ижтимоий тармоқларга уланиш тикланади. "Ўзкомназорат" раҳбари ишдан олинди

'Telegram, YouTube ва бошқа ижтимоий тармоқларга уланиш тикланади. "Ўзкомназорат" раҳбари ишдан олинди'ning rasmi

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг қарорига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи Ғолибшер Зияев нотўғри ва келишилмаган ҳатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилди. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

"Ҳукумат кўрсатмасига асосан ‘Ўзкомназорат’ томонидан бир ёқлама, узоқни ўйламай қилинган ҳаракат ҳақида Президент хабар топдилар. Ўйлайманки, тез орада барча тармоқларга уланиш тикланади", — дея хабар берди Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

    Бошқа янгиликлар