“Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев ашаддий мухлисасини қизиқтирган саволларига “Ҳордиқ” газетасининг “Мулоқот” лойиҳасида жавоб берди.
Мухлисанинг “ Ўтган кунлар” спектаклида Отабекни ўйнашга таклиф этилса, қайси актрисани партнер сифатида танлаши ҳақидаги саволига хонанда:
—Зарина Низомиддинова. Яқинда у билан “Шарофатхоннинг келинлари” комедик фильмида бирга суратга тушдик. Унинг партнер билан ишлаши ва профессионаллиги менга жуда маъқул келди,—дея жавоб берди.