sevimli
Sevimli

ОФК кубоги-2021. “Насаф” финал учрашувида “Ал-Муҳаррақ” клубига йирик ҳисобда ютқазиб қўйди

СПОРТ 05.11.2021, 22:54
Теглар: Насаф, ОФК кубоги-2021
ОФК кубоги-2021. “Насаф” финал учрашувида “Ал-Муҳаррақ” клубига йирик ҳисобда ютқазиб қўйди

ОФК кубоги-2021 финал учрашувида “Насаф” Баҳрайнда “Ал-Муҳаррақ” клубига қарши майдонга тушди. 

Кутилмаганда учрашувнинг 2-дақиқасида футболчиларимиз ўз дарвозаси тўридан тўп олиб чиқди. Маҳмуд Ал Марди зарбасидан кейин “Насаф” дарвозабони хатога йўл қўйди, - 1:0. Танаффусга қадар ҳисобда ўзгариш бўлгани йўқ. 

Иккинчи бўлимни “Насаф” кутилганидек ҳужумлар билан бошлади. Вазиятларнинг бирида Суҳроб Нуруллоевнинг зарбасидан сўнг дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 74-дақиқага келиб “Насаф” футболчиларининг эҳтиётсизлиги туфайли “Насаф” ўз дарвозаси тўридан навбатдаги голни олиб чиқди, - 2:0. 

Йўқотадиган нарсаси қолмаган “Насаф” яна ҳужумларга ташланиши қимматга тушди. 80-дақиқада “Ал-Муҳаррақ”нинг бразилиялик ҳужумчиси Флавио қарши ҳужум орқали жамоасининг учинчи голини урди, - 3:0. 

Шу тариқа, учрашувда мазкур ҳисоб сақланиб қолди ва “Насаф” ОФК кубогини бой бериб қўйди. 

ОФК кубоги-2021

“Ал-Муҳаррақ” – “Насаф” – 3:0

Голлар: Маҳмуд Ал Марди (2), Ҳусайин Сабба (74), Флавио (80)

Шарҳлар

"Насаф"нинг ОЧЛ плей-оффидаги рақиби маълум бўлди

07.01.2022, 23:27

Осиё футбол конфедерацияси 2022 йилги Осиё Чемпионлар Лигасига йўлланма олган барча жамоалар номини маълум қилди. ОФК Чемпионлар Лигасидаги иштирокини плей-оффдан бошлайдиган Қаршининг «Насаф» жамоаси гуруҳ босқичига...
"Насаф" Ўзбекистон кубоги финалида "Пахтакор"ни мағлубиятга учратди

04.12.2021, 18:25

Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги финали бўлиб ўтди. Биринчи бўлимнинг 34-дақиқасидан “Насаф” майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Шунга қарамай,...
Ҳусайн Норчаев турнир тўпурарига айланди, “Насаф”га эса “Fair Play” соврини топширилди

05.11.2021, 23:25

Аввал хабар берганимиздек, бугун Баҳрайнда ОФК кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. Финал баҳсидан кейин ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Унга кўра, “Насаф” ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев мусобақа...
ОФК кубоги финали олдидан Рўзиқул Бердиев жамоасининг мақсади ва рақиб борасида қандай фикр билдирди?

04.11.2021, 20:56

ОФК Кубоги-2021 финал учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Насаф” жамоаси устози Рўзиқул Бердиев ва жамоа етакчиларидан бири Умар Эшмуродов иштирок этишди.  Рўзиқул Бердиев:...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси