2021 йил 6 ноябр куни АТ Халқ банки Нурота туман филиали бошқарувчиси Пирматов Темурмалик (1992 йил), бош ҳисобчиси Саидов Музаффар (1981 йил), Мониторинг бўлими бошлиғи Равшанов Юнусжон (1989 йил) мудҳиш автоҳалокат оқибатида вафот этган.
Ушбу хабарни тарқатган манбаага кўра, улар Навоий шаҳридан 60 км узоқликдаги Нурота филиалида ишлашади. Уларнинг дам олиш кунлари Нуротага нега катта тезликда шошилиб кетаётганлигининг сабаблари номаълум.
Энг ачинарлиси, улардан ташқари бошқа машинадаги 5 киши ҳам ёниб кетган, воқеа жойида вафот этгани айтилмоқда. Жами 8 киши вафот этган.






