Узоқ муддатли чанг-ғубордан сўнг айни вақтда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ёмғир ёғмоқда.
Гидрометеорологик илмий таҳлилларга кўра, жануб Афғонистондан кириб келган нам ҳаво оқими аввал Сурхондарё, сўнгра Қашқадарё вилояти айрим ҳудудларига ёғингарчиликлар билан тарқалди.
Таъкидланишича, нам ҳаво оқим йўналиши шимолга яъни Самарқанд вилояти ҳудудларига йўналган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ўзгидромет" кузатилган паст ҳароратлар атмосферада инверцион қатламини сақланиб қолишига олиб келгани ва бу чанг тарқалишига тўсқинлик қилганиги таъкидлаган эди.






