Қорабоғ муҳорабаси: 8 ноябрь - Озарбайжонда Ғалаба куни сифатида нишонланмоқда
8 ноябрь - Ғалаба куни муносабати билан Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баён...
8 ноябрь - Ғалаба куни муносабати билан Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди. Вазирликнинг Azertag га берган мазкур баёнотида шундай дейилади:
"Бугун Озарбайжон Республикаси халқимиз қудрати ва миллий ғуруримиз тантанасига айланган, давлатимизнинг обрў-эътибори ва янада ривожланиши нуқтаи назаридан алоҳида аҳамиятга эга бўлган Ғалаба кунини нишонламоқда.
Арманистоннинг провокациясига ва навбатдаги ҳарбий тажовузига жавобан, 2020 йил 27 сентябрда бошланган ва 44 кун давом этган Ватан уруши натижасида Озарбайжон ўз ерларини ишғолдан озод қилди, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли қарорлари, шунингдек, бошқа халқаро ташкилотларнинг кўплаб қарор ва резолюциялари талабларига мувофиқ, Озарбайжоннинг халқаро чегаралар доирасида ҳудудий яхлитлиги таъминланди, бир миллионга яқин озарбайжонлик мажбурий кўчкинларнинг ўз қадрдон уйларида яшаш ҳуқуқи тикланди.
44 кун давом этган ҳарбий ҳаракатлар натижасида музаффар Олий Бош Қўмондон, Президент Илҳом Алиев раҳбарлигидаги Озарбайжоннинг қаҳрамон армияси Жабраил, Фузулий, Зангилан, Губадли шаҳарларини, 300 дан ортиқ аҳоли пунктларини, жумладан, Озарбайжон халқининг тарихи ва маданиятида алоҳида ўрин тутадиган Шуша шаҳрини ишғолдан озод қилди. 2020 йил 10 ноябрда Озарбайжон, Россия ва Арманистон раҳбарлари томонидан имзоланган уч томонлама келишув билан ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди ва Арманистон мағлубиятни тан олиб, Келбажар, Агдам ва Лочин туманларидан қуролли кучларини олиб чиқди. Шундай қилиб, можаро ҳарбий-сиёсий йўл билан ҳал қилинди.
Урушдан кейин Озарбайжон олдида озод қилинган ҳудудларни қайта қуриш ва тиклаш, бу ҳудудларни миналардан тозалаш каби муҳим вазифа турибди. Бу саъй-ҳаракатлар ўнлаб йиллар давомида асосий ҳуқуқлари поймол этилган озарбайжонлик мажбурий кўчкинларнинг ўз уйларига хавфсиз ва муносиб тарзда қайтишини таъминлашга асосланади. Озарбайжон вақт, молиявий ва жиддий ҳаракат талаб қиладиган бу жараёнда ёлғиз эмас, озод этилган ҳудудларни тиклашда биз билан дўст ва ҳамкор давлатлар иштирок этмоқда. Келгуси йилларда биз дастлабки кўчкинларнинг ўз уйларига қайтишига гувоҳ бўламиз.
Қарийб 30 йилдан буён давом этган агрессия сиёсати доирасида Арманистон томонидан содир этилган ноқонуний фаолият, халқаро ҳуқуқ бузилишлари, уруш жиноятлари, жумладан, урбисид, културсид, экосид жиноятларини ўрганиш, ушбу жиноятлар учун жавобгар шахслар халқаро адолат олдида жавоб беришини таъминлаш бўйича Озарбайжонга томонидан тегишли қадамлар қўйилди ва бу қадамлар кейинги босқичда давом эттирилади. Бу жиноятчиларни жазолаш адолатни таъминлаш ва келгусида бу ҳолатларнинг такрорланишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Озарбайжон келажагини кўриш стратегиясининг асоси барқарор тинчлик, тараққиёт ва равнақни таъминлашдан иборат. Озарбайжон ўз ҳудудларини босиб олиш омилини бартараф этган ҳолда, Арманистон билан муносабатларни халқаро ҳуқуқ тамойилларига, хусусан, суверенитет, ҳудудий яхлитлик, халқаро чегараларнинг дахлсизлиги тамойилларига қатъий риоя қилган ҳолда нормаллаштиришга тайёр. Ҳозирги босқичда минтақада келажакда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун уч томонлама баёнотларни тўлиқ амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга, Озарбайжон эса бу йўналишда қўйилган қадамлар Арманистон томонидан ҳамжиҳатликни кутмоқда.
Можаро тугаши билан Жанубий Кавказ минтақасида янги ҳақиқатлар вужудга келади ва бу ҳақиқатларни ҳамма қабул қилиши керак. Арманистон минтақавий ҳамкорлик ва қўшниларига қарши ноқонуний ва асоссиз ҳудудий даъволар ўртасида бир тўхтамга келиши керак. Халқаро ҳамжамият бу борада ижобий рол ўйнаши ва Арманистонни тинчликка муқобил йўл йўқлигини англашга чақириши лозим. Арманистонда реваншизм ва қуролланишни бевосита ёки билвосита қўллаб-қувватлашга уринишлар тўхтатилиши керак.
8 ноябр - Ғалаба куни халқаро ҳуқуқ ва адолат байрами бўлиб, Озарбайжон халқи тарихида шонли саҳифани ташкил этади. Ушбу қутлуғ кунда Озарбайжоннинг мустақиллиги, суверенитети ва яхлитлиги учун жон берган барча шаҳидларимизнинг азиз хотирасини чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан ёдга оламиз".
Шунингдек, бугун Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ўзининг Инстаграм саҳифасида "Қорабоғ Озарбайжондир!" шиори остида қуйидаги фотосуратни жойлаштирди.
Трамп мазкур баёнотни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.