Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

«Тошкент» халқаро аэропортида замонавий бизнес-зал фойдаланишга топширилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Тошкент
Добавлено: 22.04.2016, 15:48

«Тошкент» халқаро аэропортида қулайликларга эга бўлган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва бошқа авиакомпанияларнинг бизнес-классда парвоз қилувчи йўловчиларга хизмат кўрсатадиган Business Lounge «Uzbekistan Airways» бизнес-зали фойдаланишга топширилди. 

Реконструкциядан чиққан янги зал дизайнини ишлаб чиқишда энг замонавий архитектура ишланмалар ва технологиялари инобатга олинди. Хусусан, йўловчиларни рўйхатга олиш учун жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий ускуналар ўрнатилди.

160 йўловчи учун мўлжалланган майдони 350 кв.м келадиган шинам кутиш залидан она ва бола хонаси, душ хона, тиббиёт пункти ва Duty free дўкони жой олган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа