Актёр Роберт Дауни-кичкина “Ўргимчак одам” фильмининг янги қисмида суратга тушади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.
Актер дастлаб бу рольни ижро этишни рад этган бўлса-да, яна темир одам ролини ижро этади.
Янги кинофильм 2017 йилда экран юзини кўради. Уни суратга олиш ишлари эса май ойидан бошланади.
Marvel сутдияси гарчи бу маълумотни расман тасдиқламаган бўлса-да, актёр билан “Қасоскорлар” фильмининг яна икки қисми учун шартнома имзоланган. Темир одамнинг ўзи ҳақидаги фильмларда эса актёр бошқа иштирок этмайди.
“Ўргимчак одам” да актёр бош қаҳрамонлардан бирини гавдалантиради.