АсосийSiyosat

NIOC компанияси Ўзбекистонда инвестицион лойиҳаларни амалга оширади

'NIOC компанияси Ўзбекистонда инвестицион лойиҳаларни амалга оширади'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов «Nippon Investment Operating Corporation» (NIOC)  компанияси президенти Наби Мамажан билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Учрашув чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди ва амалга оширалаётган лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилди.

NIOC компаниясининг бизнес имконияларидан келиб чиқиб, япон томонига Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестиция киритиш орқали ташқи меҳнат миграцияси, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш  тизимини ривожлантириш йўналишларида ҳам қўшма лойиҳалар амалга ошириш таклиф этилди.

Япониялик тадбиркор Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаларини юқори баҳолади ва NIOC компаниясининг бизнес йўналишларидан келиб чиқиб, республикамизда лойиҳалар амалга ошириш бўйича изланишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

Хусусан, ҳозирда Ўзбекистон меҳнат ресурсларини Японияга жалб қилиш, тоғли ва тоғ олди, сел ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудларда габион усулида ҳимоя ишларини амалга ошириш бўйича қўшма лойиҳалар бўйича келишувлар амалга оширилган.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида сув тежайдиган ва сувсизликка чидамли технологияларни республикамизга олиб боришда ҳам изчил ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди.  

NIOC раҳбарининг жорий йил ноябрь ойи охирида Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи давомида манфаатдор вазирлик ва идораларнинг вакиллар билан учрашувлар ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.

    Бошқа янгиликлар