Республика Гидрометеорология маркази мазкур ҳафта бошида Ўзбекистонда ҳарорат кескин совиб кетишидан огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет Ахборот хизмати ходими Малоҳат Рўзиева Zamon.uz 'га маълум қилди.
Маълум қилинишича, бугун, 16 ноябрь куни Ўзбекистон шимолий ҳудудларига, 17-18 ноябрда эса республиканинг барча ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади. Баъзи жойларда кучли шамол ва қум бўрони кузатилади.