my5
Sevimli

ИИББ депутат аёл ҳақида тарқалган беҳаё видео бўйича тафсилотларни маълум қилди

ЖАМИЯТ 16.11.2021, 14:24
ИИББ депутат аёл ҳақида тарқалган беҳаё видео бўйича тафсилотларни маълум қилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти депутати бўлган аёлнинг беҳаё тасвирлар акс этган видеоси тарқалгани бўйича турли муҳокамалар пайдо бюўлмоқда. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ Ахборрот хизмати маълумот берди. 

Маълум қилинишича, Бўстонлиқ тумани “Хумсон” маҳалласида яшовчи фуқаро вилоят ИИББга ариза билан мурожаат қилиб, “Сарвар” ва “Баҳром” исмли шахслар туман “Чорбоғ гўзал боғи” жамияти ҳудудида жойлашган дала ҳовлиларда ишратхона ташкил қилиб, кунлик ижарага беришини ва у ерда шахсларни жинсий алоқа қилишлари учун шарт-шароит яратилгани, туни билан айрим ахлоқи бузуқ шахслар аҳоли тинчлигини бузаётгани ва бу нафақат катталар балки ёшларга ҳам салбий таъсир қилаётганини баён қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу мурожаатга асосан жорий йилнинг 2 октябр куни ИИББ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида, мурожаатда кўрсатилган дала ҳовли кўздан кечирилган. Ўша вақтда ҳам хонадонда икки нафар аёл, икки нафар эркак кишилар борлиги, улардан, фуқаро Ф.Б. (аёл) ва Д.Ш. (эркак) жинсий алоқада бўлаётганлиги аниқланган.

Улар билан ўтказилган суҳбат давомида алкогол маҳсулотлар истеъмол қилишганлиги ва ишқий муносабатда бўлиш мақсадида келганликларини маълум қилганлар.

Ҳозирда мазкур жараён акс этган видео тасвирнинг ижтимоий тармоқлардаги ўзаро ёзишмалар орқали тарқалганлиги ҳолати юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда қайд этиш жоиз, бу каби одоб-ахлоқ билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатларига қарши вилоят ИИББ томонидан мунтазам равишда тезкор профилактик тадбирлар ўтказиб борилади.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида Ички ишлар Бош бошқармаси ходимлари томонидан, Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан боғлиқ – 100 га яқин, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190-моддаси бўйича 50 дан ошиқ ҳолатлар аниқланиб қонунда белгиланган тартибда чора кўрилган.

Бугунги кунда ҳам вилоят бўйлаб тезкор-профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси