АсосийJamiyat

Самарқанддаги клей ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди

'Самарқанддаги клей ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

ФФВ берган маълумотга кўра, бугун, 16-ноябр куни соат 12:44 да Самарқанд вилояти Жомбой тумани Назар МФЙ “ЧИНЛАТЕКС” МЧЖ ҳудудида жойлашган клей ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлган.

 6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 12:55 да  етиб бориб, ёнғин соат 14:50 да қуршаб олинган ва соат 15:51 да бартараф этилган.

 Ёнғин оқибатида цехнинг тахминан 400 кв.м. майдонда томи, шифти  ва ички қисмида клей маҳсулотлари  ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.  

 Ҳозирда ёнғиннинг  келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар