АсосийJamiyat

Йўл ўртасида "душ" қабул қилган 17 ёшли тик-токчи ҳақида ИИББ маълумот берди

'Йўл ўртасида "душ" қабул қилган 17 ёшли тик-токчи ҳақида ИИББ маълумот берди'ning rasmi

Интернет тармоғида тарқалган “Аҳмоқликнинг чегараси йўқ. Катта кўчада, йўлни ўртасида чўмилаётган бу бола кимни эркатойи бўлди?” сарлавҳали видео бўйича ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

Мирзо Улуғбек туманидаги мактаблардан бирининг ўқувчилари 17 ёшли Т.С. ва О.М.лар Буюк ипак йўли кўчасининг автомобиллар ҳаракати қисмида бўла туриб, ҳазил учун видео туширишган. Видеода Т.С. ўзининг устига бир челак сувни сепган. Мазкур факт асосида ўсмирлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилди. Ота-оналарга фарзанд тарбияси борасидаги мажбуриятлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси (“Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик”) мазмун ва моҳияти тушунтирилди.

Юқорида моддалар асосида тегишли ҳужжатлар тўпланиб, Мирзо Улуғбек тумани Вояга етмаганлар масалалари бўйича идоралараро комиссиясига қонуний чора кўрилиши учун йўналтирилди.

    Бошқа янгиликлар