Кеча Алишер Навоий киносаройида “Сени ўзим бой қиламан” фильми тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур фильм таасуротларини яқин фурсатларда сайтга жойлаймиз.
Одатда мана шундай тадбирга ташриф буюрган санъаткорлар албатта воқеа жойидан “репортаж” қабилида ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига суратлар жойлайдилар. Хусусан санъаткорлар томонидан жойланган қуйидаги сурат эътиборимизни тортди, энг қизиғи суратдаги хонандаларнинг бир хил мазмундаги унинг остига қолдирган изоҳлари.
Тақдимоти бўлиб ўтган фильмда эпизод роллардан бирини ижро этган хонанда Достон Убайдуллаевнинг ушбу сурат остига жойлаган изоҳи “поп-корнга мазза қилдик лекин” бўлган. Бунга жавоб тарзда айрим фолловерлар ҳам ҳазил аралаш “демак, кино кўришга арзимабди-да”, деган шарҳларни қолдиришган.
Премьерада ҳамкасбларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб санъаткорлар ҳам ташриф буюрган. Улар орасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев ҳам бор. Хонанда ҳам ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида ушбу сурат ва шунга ўхшаш изоҳни жойлади: “Панорамада попкорн еб кино куришга нима етсин”.
Хуллас суратдаги санъаткорлар премьера баҳона поп-корндан мазза қилиб баҳраманд бўлганлари кўриниб турибди