2021 йилнинг 19 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Таалатбек Масадиков билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатлар ва халқаро сиёсат кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Икки давлат раҳбарлари ўртасида ўрнатилган очиқ ва ишончли мулоқот туфайли Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг ижобий суръатларда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Афғонистондаги бугунги вазият, унинг халқаро хавфсизликка таъсири, мамлакатнинг минтақавий иқтисодий жараёнларга интеграциялашуви, шунингдек, афғон халқига фавқулодда гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.