my5
Sevimli

Президент Шавкат Мирзиёев Россияда кутиб олинди

СИЁСАТ 19.11.2021, 13:33
Президент Шавкат Мирзиёев Россияда кутиб олинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Россияга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Президент Матбуот хизматининг хабар беришича, Москвадаги “Внуково-2” аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Президенти ёрдамчиси Максим Орешкин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шундан сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан музокара ўтказиш учун Кремлга йўл олди. Учрашувда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси