АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусга қарши бустер доза билан ихтиёрий эмлаш амалга оширилади

'Ўзбекистонда коронавирусга қарши бустер доза билан ихтиёрий эмлаш амалга оширилади'ning rasmi

Бу ҳақда Республикаси бош давлат санитария врачининг кўрсатма хатида айтилган.

Ютимизда коронавирусга қарши курашиш мақсадида жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.  

Хусусан ҳозирги кунга қадар 6 турдаги 42 млн 805 минг доза COVID га қарши вакцина келтирилди. Шунингдек йил охирига қадар 5,6 млн доза вакцина келтирилиши кутилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси бош давлат санитария врачининг кўрсатма хатига мувофиқ Республика аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида 2021 йил 17 ноябрь кунидан бошлаб тўлиқ вакцина курсини олган фуқаролар (2 ёки 3 маротаба эмланганлар) бустер доза билан ихтиёрий эмланади.

    Бошқа янгиликлар