Фуқаро С.Н. соф қуйма олтинни ўтказиш мақсадида, фуқаро Р.дан 548 грамм соф қўйма олтинни 328,5 млн сўмга, фуқаро Б.дан 1,7 кг соф қуйма олтинни 1,7 млрд сўмга харид қилиб, Навоий-Самарқанд йўналишида “Nexia-2” русумли автотранспорт воситасида ҳаракатланиб келаётган вақтида ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбир якунида фуқародан жами 2,3 кг соф қуйма олтин парчалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.