my5
Sevimli

Яккабоғда аёл турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилгани ростми?

ЖИНОЯТ 22.11.2021, 21:32
Яккабоғда аёл турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда “Яккабоғ туманида аёл турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилган" сарлавҳали хабарлар тарқалган. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси маълумот берди.

Аниқланишича, 2021 йил 21 октябрь куни Яккабоғ тумани, “Уйғур” маҳалласида яшовчи фуқаро У.Э. маст ҳолатда турмуш ўртоғи Г.Х. билан ўзаро жанжаллашиб, уни бир неча бор уриб, тан жароҳати етказганлиги оқибатда Г.Х. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 22 октябрь куни Яккабоғ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг  

97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича У.Э.га Жиноят кодексининг  

97-моддаси билан айб эълон қилиниб, "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши юзасидан Яккабоғ туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси