my5
Sevimli

Тошкентда ўз уйида қурол ясаётган шахс аниқланди

ЖИНОЯТ 23.11.2021, 13:31
Тошкентда ўз уйида қурол ясаётган шахс аниқланди

17 ноябр куни олиб борилган “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари давомида ИИВ, ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари муқаддам судланган 48 ёшли Арсен ўз уйида қурол ясаш билан шуғулланишини аниқладилар. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, мазкур шахснинг яшаш жойи текширилганда у ердан револвер ва тўппонча топилиб, баллистика экспертизасига йўналтирилди. Экспертизанинг хулосасига кўра фуқаронинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

"Фуқаролардан ушбу хатти-ҳаракат учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддасида (“Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш”) жавобгарлик кўзда тутилганлигига эътибор қаратишларини сўраймиз", - дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси