АсосийJinoyat

Шофирконда электр тармоқлари корхонаси муҳандиси тадбиркордан пул олаётган пайти қўлга тушди

'Шофирконда электр тармоқлари корхонаси муҳандиси  тадбиркордан пул олаётган пайти қўлга тушди'ning rasmi

Вобкент туман Электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Д.Д. ЯТТ Ф.дан ишлаб чиқариш цехига уч фазали электр линиясини улаб бериш учун 300 АҚШ доллари талаб қилган.

 Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шофиркон тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис фирибгарлик йўли билан пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар