my5
Sevimli

Ўзбекистонга 10 ойда 300 млн литр автомобил бензини импорт қилинган

ИҚТИСОДИЁТ 23.11.2021, 15:56
Ўзбекистонга 10 ойда 300 млн литр автомобил бензини импорт қилинган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 110,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 300 млн. литрдан зиёд автомобил бензини импорт қилинган.  

Автомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128 млн. литрга ошган.

Ўзбекистон автомобил бензинини импорт қилган асосий давлатлар:  

  • Россия – 142,3 млн. литр  
  • Туркманистон – 136 млн. литр    
  • Қозоғистон – 16 млн. литр  
  • Ироқ – 3,6 млн. литр  
  • Эрон – 1,8 млн. литр

 

 Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида 902,7 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси