my5
Sevimli

Tuttosport 2021 йилнинг энг яхши футболчисини эълон қилди

СПОРТ 23.11.2021, 17:31
Tuttosport 2021 йилнинг энг яхши футболчисини эълон қилди

Италиянинг нуфузли нашрларидан бири Tuttosport ўз талқинига кўра, 2021 йилнинг энг яхши футболчисини эълон қилди.

Унга кўра, «Бавария» форварди Роберт Левандовски йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. 

Овоз бериш якунларига кўра, иккинчи ўрин «Челси» ва Италия миллий жамоаси яримҳимоячиси Жоржиньога насиб этган. Учинчи ўриндан эса «ПСЖ» ва Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси жой олган.

Нашр ўз анъанасига кўра, ғолиб номини ҳайъат аъзолари сафидаги Андрей Шевченко, Лотар Маттеус, Христо Стоичков, Эмилио Бутрагеньо, Павел Недвед, Лука Тони, Самюэль Это’О, Алессандро Костакурта, Эдвин Ван дер Сар, Хуан Себастьян Верон, Руй Кошта сингари таниқли собиқ ўйинчилар ёрдамида аниқлади.

Левандовски ўтган мавсум ҳам Tuttosport томонидан йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди. 

Эслатиб ўтамиз, польшалик форвард «Бавария» сафида Бундеслига чемпиони ва энг яхши тўпурари бўлганди. Жоржиньо эса клуби билан ЕЧЛда ғолиб бўлган бўлса, миллий жамоаси билан Евро-2020 бош совринига эга чиқди. Месси эса Аргентина миллий жамоаси сафида Америка кубоги, «Барса» билан эса кубок соҳиби ва Ла Лиганинг энг яхши тўпурарига айланганди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси