АсосийSport

Ўзбекистон миллий терма жамоасида хорижлик мутахассис иш бошлади

'Ўзбекистон миллий терма жамоасида хорижлик мутахассис иш бошлади'ning rasmi

Чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасида хорижлик мутахассис – Осиё хоккей федерацияси вакили, халқаро тоифадаги тренер Зоҳид Али иш бошлайди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.

Ушбу қарорга Ўзбекистон Чим устида хоккей федерацияси раиси Баҳодир Аҳмедовнинг Зоҳид Али билан учрашуви давомида келишиб олинди.

Маълумот учун, Осиё хоккей федерацияси вакили, халқаро тоифадаги тренер Зоҳид Али Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Халқаро хоккей федерацияси ва Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясининг ҳамкорлиги асосида таклиф этилди.

Хорижлик мутахассиснинг юртимизга ташрифидан кўзланган мақсад мамлакатмизда хоккей спорт турини яна-да ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик кўламини кенгайтириш ҳамда халқаро спорт мусобақаларининг сралаш босқичларини мамлакатимиз мезбонлиги остида ўтказиш каби масалаларни муҳокама этишдан иборат эди.

Шунингдек, хорижлик мутахассис иштирокида 17-18 ноябрь кунлари Андижон вилоятида, 20-21-ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида маҳаллий мураббийлар учун тажриба алмашиш, уларнинг малака ва маҳоратини ошириш мақсадида семинарлар ташкил этилди.

Ташриф якунида Зохид Али федерация раиси Б.Аҳмедовни жорий йилнинг 14-20 декабрь кунлари Бангладешда ўтказиладиган “Champions Trophy” ҳалқаро мусобақасига таклиф қилди.

    Бошқа янгиликлар