АсосийDunyo

Истанбулда Интерпол Бош Ассамблеяси 89- сессияси очилди

'Истанбулда Интерпол Бош Ассамблеяси 89- сессияси очилди'ning rasmi

Бироз аввал Туркиянинг Истанбул шаҳрида Интерпол Бош Ассамблеясининг 89- сессияси тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Туркия президенти Режеп Тойип Эрдоған Интерпол Бош Ассамблеясининг 89-сессияси иштирокчиларига видеомурожаат йўллади.

Сессияда Интерполга аъзо давлатларнинг миллий полиция тузилмалари раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек, дунёнинг 140 дан ортиқ давлатидан етакчи халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди, дея маълум қилади Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги миллий марказий бюроси.

Қайд этилишича, халқаро жиноий полиция ташкилоти президенти Ким Чон Ян тадбир иштирокчиларини қутлаб, ўз нутқида трансмиллий жиноятчиликнинг энг хавфли турларига қарши курашиш, полиция фаолияти ва Интерполнинг самарали фаолиятини таъминлашга тўхталиб ўтиб, кун тартиби бўйича Интерпол Бош Ассамблеясининг 89-сессияси очилганлигини эълон қилган.

Маълумот учун, Бош Ассамблея йилига бир марта йиғилади ва халқаро ҳамкорлик учун зарур бўлган иш усуллари, молия ва фаолият дастурлари ҳамда Интерпол ресурсларига таъсир қилувчи барча муҳим қарорларни қабул қилади. 

    Бошқа янгиликлар