АсосийJinoyat

Зангиотада таниқли компания кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган яширин цех фаолияти фош этилди

'Зангиотада таниқли компания кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган яширин цех фаолияти фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан “The Procter & Gamble” компанияси ишончли вакилининг мурожаатига асосан туман ДСИ билан  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаро Э.Т. ўзининг яшаш хонадонида яширин цеҳ ташкил қилиб, ҳар бири 2 кг. дан қадоқланган полиэтилен қопларда “Ariel”, “Tide”, “Persil” ва “Миф” номли брендлар остида қалбакилаштирилган кир ювиш кукунларини ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 4 540 кг ярим тайёр маҳсулотлар, 146 дона кир ювиш кукуни, 111 дона турли бренд номлари туширилган полиэтилен пакетлар, 2 дона қадоқлаш ускунаси ва тарози ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар