АсосийSiyosat

Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

'Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

Бугун, 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Норвегия Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Осло шаҳрида) этиб тайинланган Жон Микал Квистадни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди. 

Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, Вазир Элчини юқори масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва фаолиятига омад тилади.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Норвегия муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги муҳокама қилинди. .

Бўлажак тадбирлар, хусусан, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали кўриб чиқилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик айрим масалалар, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

    Бошқа янгиликлар