АсосийJamiyat

Сурхондарёда кредит маблағларини ўзлаштирган ширкат раҳбарининг кирдикорлари фош этилди

'Сурхондарёда кредит маблағларини ўзлаштирган ширкат раҳбарининг кирдикорлари фош этилди'ning rasmi

Сариосиё туманида  “И” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари О.А. кўп қаватли уй-жойларда жорий таъмирлаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш учун ажратилган 2,9 млрд сўм кредит маблағининг 525,2 млн сўмини шартномада кўрасатилган мақсадларда фойдаланмасдан банк филиалига сохта ҳужжатларни тақдим этиш орқали талон-торож қилган. Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар