my5
Sevimli

Боку шаҳрида буюк мутафаккир Низомий Ганжавийнинг 880 йиллиги муносабати билан Халқаро форум ўтказилмоқда

ДУНЁ 24.11.2021, 16:47
Боку шаҳрида буюк мутафаккир Низомий Ганжавийнинг 880 йиллиги муносабати билан Халқаро форум ўтказилмоқда

Озарбойжон Республикасининг Боку шаҳрида буюк мутафаккир Низомий Ганжавийнинг 880 йиллиги муносабати билан "Низомий Ганжавий -  маданиятлар ўртасидаги кўприк" мавзусида Халқаро форум бошланди.

 Унда дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан келган олимлар, тадқиқотчилар, ОАВ вакиллари иштирок этмоқда. 

Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республиканинг маданият вазири Озодбек Назарбеков сўзга чиқди. У буюк шоир Низомий Ганжавийнинг ўзбек адабиётига, хусусан Алишер Навоий ижодига таъсири хусусида тўхталди.

Шунингдек, 24-26 ноябрь кунлари ўтиши мўлжалланган форумдаг бир қатор ўзбек олимларининг маърузалари ҳам ўрин олган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси