АсосийSport

Вазирлик ва идораларда фаолият юритаётган хотин-қизлар “Гимнастрада”да ўзаро беллашади

'Вазирлик ва идораларда фаолият юритаётган хотин-қизлар “Гимнастрада”да ўзаро беллашади'ning rasmi

25-26-ноябр кунлари вазирлик ва идораларда фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида “Спорт нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида “Гимнастрада” (Гимнастика барча учун) спорт мусобақаси бўлиб ўтади.

Молия институти спорт залида ташкил этилувчи мусобақада 50дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратида хизмат қилувчи 600 нафардан ортиқ хотин-қизлардан иборат терма жамоалар иштирок этиши кутилмоқда.

Мусобақанинг расмий очилиш маросими 2021-йилнинг 25-ноябр куни соат 10:00да бўлиб ўтади.

Маълумот учун, ушбу мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-октябрдаги ПФ‒6099-сон “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 19-ноябрдаги 735-сонли “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаолллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар