АсосийJinoyat

Қашқадарёда ўта оғир турдаги жиноятни содир этиб қидирувда бўлган шахс “Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари давомида қўлга олинди

'Қашқадарёда ўта оғир турдаги жиноятни содир этиб қидирувда бўлган шахс “Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари давомида қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент вилоятида ўтказилаётган “Хавфсиз тун”, “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва жиноятларни фош этиш бўйича комплекс чора тадбирлар белгилаб олинган. Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, кеча 23-ноябр куни Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан бир йилдан буён қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.

1993-йилда туғилган Ш.Ш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси 3-қисми ва 25, 97-моддаси 2-қисми “в,д,ж,н,о,п” бандларида кўрсатилган жиноятни содир этиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. У 2020-йилнинг сентябр ойидан Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан қидирувда бўлган.

Ушланган вақтида фуқаро Ш.Ш. қочишга уринган ва ички ишлар органлари ходимларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган.

Ҳозирда қилмишга яраша жазонинг муқаррарлиги ва қонун устуворлиги таъминланиб, унга нисбатан юритилган қидирув иши тугатилди.

    Бошқа янгиликлар