АсосийJamiyat

Самарқандда “металл контейнер”дан топилган жасадлар юзасидан маълумот берилди

'Самарқандда “металл контейнер”дан топилган жасадлар юзасидан маълумот берилди'ning rasmi

Аввалроқ, Самарқандда “металл контейнер” ичидан 2 нафар одамнинг жасади топилгани ҳақида хабар бергандик. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби ҳолат юзасидан маълумот берди:

Ижтимоий тармоқларда Пастдарғомда 2 нафар фуқаронинг жасади контейнердан топилганлиги ҳақида хабар тарқалган.  

Аниқланишича, 17 ноябрь куни “Агрокимётаъминотсервис” МЧЖ ҳудудидаги яшаш учун мослаштирилган контейнерда икки нафар ёлланма ишчи қўлбола усулда ясалган печкадан чиққан ис газидан захарланиб вафот этишган.

Марҳумларнинг ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар