my5
Sevimli

Икки ҳафтадан сўнг Олаф Шольц Германия канцлери лавозимига киришади

ДУНЁ 24.11.2021, 21:32
Икки ҳафтадан сўнг Олаф Шольц Германия канцлери лавозимига киришади

Германияда коалиция ҳукумати тўғрисидаги битим имзоланди.  Унга кўра, икки ҳафтадан сўнг Олаф Шольц канцлер лавозимига киришади. 

Германиянинг учта партияси — Германия социал-демократик партияси, "Яшиллар" ва "Эркин демократлар" коалиция тузишга келишиб олдилар.  Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.

Германия социал-демократик партияси аъзоси Олаф Шольц янги канцлер этиб тайинланди.  Унинг сайланиш жараёни тахминан икки ҳафта ичида, 8 декабрда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Der Spiegel нашрининг ёзишича, "Яшиллар" ҳамраиси Анналена Бербок Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллайди.  Илгари у бир неча бор "Шимолий оқим 2" газ қувури қурилишига қарши чиққан эди. Эркин демократлар раҳбари Кристиан Линднер янги молия вазири бўлиши айтилган.

63 ёшли Олаф  Шольц сўнгги уч йил давомида Ангела Меркель ҳукуматида канцлер ўринбосари ва молия вазири лавозимларида ишлаган.

Германияда сайловлар 26 сентябрь куни бўлиб ўтди.  Германия социал-демократик партияси, "Яшиллар" ва "Эркин демократлар" ўртасидаги коалиция музокаралари октябрь ойи охиридан бери ўтказилмоқда.

Меркель вакили бўлган ХДИ/ХИИ блоки 2005 йилдан бери биринчи марта ҳукмрон коалиция таркибига кирмади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси