my5
Sevimli

Транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонлари нега портлаётгани очиқланди

ЖАМИЯТ 25.11.2021, 09:32
Транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонлари нега портлаётгани очиқланди

Куни кеча Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг Фарғона вилоятидаги ижроси, жумладан, газ балонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситалари хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокама қилинган.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳанов ишчи гуруҳ томонидан вилоятда мазкур қонуннинг ижроси, хусусан, газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситалари хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар ўрганилганлигини қайд этган. 

Ўрганиш жараёнида тегишли йўналишларда муайян ишлар амалга оширилгани аниқланган. Хусусан, йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг газ балонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситалари хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларини, аввало, мутахассислар ва масъулларга, қолаверса, транспорт эгаларига мунтазам равишда тушунтириш ишлари йўлга қўйилган.

 Шунингдек, автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш бўйича қатор ташкилий чоралар кўрилган, бу борада юридик ва жисмоний шахсларга қўшимча қулайликлар яратилгани айтилади.

Йиғилишда ойўл қўйилаётган баъзи камчилик ва муаммолар кўрсатиб ўтилган. Жумладан, 2020 йил ва жорий йилнинг 10 ойи давомида республика бўйича газ балонлари ўрнатилган транспорт воситаларида 17 та портлаш ҳолати содир бўлган ва уларнинг биттаси айнан Фарғона вилоятининг Қува туманида қайд этилган. Бундай ҳолатларга аксарият ҳолларда газ балонларни белгиланган тартибда техник синовдан ўтказмаслик, жисмонан ва маънан эскирган газ балонларидан фойдаланиш ҳамда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида шу каби газ балонларига ҳамда меъёрдан ортиқ босимда газ тўлдириш сабаб бўлиши таъкидланади.

Йиғилиш якунида савол-жавоблар ва билдирилган таклифлардан келиб чиқиб олдинда турган вазифалар келишиб олинди. Мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси