АсосийJinoyat

Тошкентда валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

'Тошкентда валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва вилоят ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. 

Хабар берилишича, Тошкент тумани ҳудудида жойлашган кийим-кечак савдо бозори ҳудудида ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланиб келган фуқаро А.А., ўзининг яшаш уйда фуқаро С.га жами 4 800 АҚШ долларини 51,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида 15 383 АҚШ доллари, 264 минг Қозоқ тенгеси, 89 минг Россия рубли ва 414,3 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар