my5
Sevimli

Истанбулда ҳукумат истеъфосини сўраб инфляцияга қарши намойиш авж олмоқда. 40 дан ортиқ одам ҳибсга олинди — ОАВ

ДУНЁ 25.11.2021, 13:43
Истанбулда ҳукумат истеъфосини сўраб инфляцияга қарши намойиш авж олмоқда. 40 дан ортиқ одам ҳибсга олинди — ОАВ

Сўнгги икки кунда турк лираси қулаганидан сўнг Истанбул, Анқара ва Туркиянинг бошқа бир қанча шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар ҳукумат истеъфоси ва ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясини ҳокимиятдан четлатиш талаби билан шиорлар билан ҳайқирди. Полиция намойишчиларни тарқатиб юбориш учун чора кўрмоқда. 

Истанбул полицияси ўсиб бораётган инфляцияга қарши намойишчиларга қарши куч ишлатди, 40 дан ортиқ киши ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Duvar порталига таяниб Риа Новости. 

Қайд этилишича, Истанбулнинг Кадикўй туманида ҳукумат истеъфосини талаб қилиб шиорлар билан чиққан намойишчиларга қарши полиция сув пуркаган. Намойишчилар Истанбулнинг Авжилар ва Бакиркўй туманларида ҳам тўпланди. Полиция митинг ўтказилиши режалаштирилган майдонни тўсиб қўйди ва туман маъмурияти намойишларни бир ойлик тақиқлаб қўйганини айтиб, намойишчиларнинг тарқалишини талаб қилди.

Кеча, 24 ноябрь куни Туркия Хавфсизлик Бош бошқармаси ижтимоий тармоқларда лира курсининг кескин тушиб кетиши туфайли кўча намойишларига чақирувлар бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилган эди.

Маълумот  учун: Сешанба куни турк валютаси бир доллар учун 11,37 дан 13,21 лирага тушиб, янги антирекорд ўрнатди. Туркиялик молиявий таҳлилчи Арда Тунжанинг айтишича, бир кунда бундай кескин пасайиш охирги 20 йилдаги максимал кўрсаткичдир. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон телевидение орқали қилган чиқишида яна чегирма ставкасини пасайтириш тарафдори эканини айтди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси