my5
Sevimli

Тошкент вилоятида ЙПХ инспектори томонидан қидирувдаги шахслар аниқланди

ЖАМИЯТ 25.11.2021, 15:40
Тошкент вилоятида ЙПХ инспектори томонидан қидирувдаги шахслар аниқланди

Тошкент вилоятида ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбири доирасида ЙПХ инспектори томонидан қидирувдаги шахслар аниқланди.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 23 ноябрь куни Зангиота тумани “Назарбек” маҳалла фуқоролар йиғинида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Ш.Маҳаматов қоидабузарлик содир этган пиёдани тўхтатган. Электрон тартибда маъмурий баённома расмийлаштириш вақтида, 1970 йилда туғилган Ш.Н.га нисбатан 2019 йил 1 август куни Қашқадарё вилояти Китоб тумани ИИБ томонидан қидирув эълон қилингани аниқланган. Қонунбузар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг 122-моддаси (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) жиноятини содир этганликда айбланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан қочиб юргани маълум бўлди.

Шунингдек, Оққўрғон туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори С.Жумаев пиёда И.Ш.ни қоидабузарлик содир этгани учун тўхтатиб, электрон тартибда маъмурий баённома расмийлаштириш вақтида у ҳам қидирувда эканлигини аниқлади. Туман ИИБ томонидан олиб борилган суриштирувга кўра, ҳудудда яшовчи ушбу шахсга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси томонидан қидирув эълон қилиниб, 2019 йилдан буён вояга етмаган болалари учун алимент тўламасдан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан яшириниб юргани маълум бўлди.

Яна бир ҳолатда ЙПХ инспектори М.Усмонов Янгийўл шаҳрида хизмат олиб бораётган вақтида қоидабузарлик содир этган пиёдани тўхтатган. Ҳолат бўйича электрон тартибда маъмурий баённома расмийлаштириш давомида мазкур фуқарога ҳам Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди томонидан қидирув эълон қилингани аниқланган. Суриштирувларга кўра, мазкур шаҳарда яшовчи 1968 йилда туғилган К.Н. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (Фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш) да кўрсатилган жиноятни содир этиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан қочиб юргани аниқланган.

Ушланган шахсларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида улар ҳудудий ИИБга олиб борилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси