Ижтимоий тармоқлар орқали Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари ационерлик жамияти ходимларини янги тайинланган раҳбар Ғ.Маматқулов томонидан оммавий тарзда ҳеч бир огоҳлантиришларсиз ишдан бўшатиб юборилаётганлиги баён қилинган видео тарқатилди.
Маълум қилинишича ушбу мурожаат Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилган.
Ўрганиш давомида, Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари ационерлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100, 102, 108-моддалари талабларига риоя қилмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, мақолада кўрсатилган фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида киритган даъво аризалари Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан кўриб чиқилаётганлиги маълум бўлган.