Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хорватия Республикаси ва Эстония Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчилари (қароргоҳи Нур-Султон шаҳрида) этиб тайинланган Рефик Шабанович ва Тоомас Тирсни қабул қилди.
Вазир ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, элчиларни янги лавозимга тайинлангани билан табриклади ва масъулиятли лавозимида муваффақият тилади.
Суҳбат чоғида икки томонлама ва “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” шаклида Ўзбекистон – Хорватия ва Ўзбекистон – Эстония муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш бўйича амалий таклифлар кўриб чиқилди.
Минтақадаги ҳозирги вазият юзасидан фикр алмашилди.