Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ёшлик” киностудияси томонидан “Бухоро кўз ёшлари” (“The tears of Bukhara”) қисқа метражли фильми суратга олинди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Маркел Маркайда, оператор Хосе Мигель Агилар.
Мазкур кинокартина “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали дастуридаги “Кино 5 кунда” ёш режиссёрлар лойиҳасида испаниялик ижодкорлар билан бирга яратилган.
Кинокартинада бош қаҳрамони Қамар исмли йигит марҳума онасини соғинганда Бухоро осмонидаги юлдузлар билан суҳбатлашади.
Маълумот учун, “Кино 5 кунда” танловида Филиппин, Беларусь, Япония, Ҳиндистон, Россия, Арманистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан ёш киноижодкорлар иштирок этишди.