my5
Sevimli

Юнусободда кучли таъсир қилувчи дориларни ноқонуний сотган дорихоналар фаолияти фош этилди

ЖИНОЯТ 25.11.2021, 17:46
Юнусободда кучли таъсир қилувчи дориларни ноқонуний сотган дорихоналар фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан “H.F.” МЧЖга қарашли дорихонада  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Ғ.У. ва бошқалар хорижда ишлаб чиқарилган “Тропикамид”, “Селофен” ва “Зардекс” номли 4 донасини жами 170 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган қалбакилаштирилган 92 дона “Зардекс”, 80 дона “Регапен”, 23 дона “Тропикамид” ва 20 дона “Селофен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, “J.P.M.” МЧЖга қарашли дорихонада ўтказилган тезкор тадбирда, дорихона раҳбари Ж.У., норасмий сотувчилари М.Ў., Ж.М., Ф.Б.лар хорижда ишлаб чиқарилган “Регапен” дори воситасининг ҳар бир донасини 25 минг сўмдан ҳисоблаб, 12 донасини жами 300 минг сўмга сотишган вақтида ушланиб, дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1 000 дона “Карбамазепин-Ника”, 1 000 дона “Карбамазепин”, 150 дона “Тебантин”, қалбакилаштирилган 100 дона “Зардекс”, 40 дона “Карбалекс” ва 40 дона  “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) ва 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси