my5
Sevimli

Месси майдонда пиёда юрибди. Уят эмасми — Ван дер Варт

СПОРТ 25.11.2021, 20:14
Месси майдонда пиёда юрибди. Уят эмасми — Ван дер Варт

Нидерландия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Рафаэль ван дер Варт «Манчестер Сити»га қарши ўйиндан кейин «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Мессини танқид қилди.

«Мессининг ўйинлари мени хафа қилади. Бу ирода билан боғлиқ. Хоҳлаймизми йўқми, Мессидан кўп нарса кутилади. Агар у гол урмаса ёки ассист амалга оширмаса, у ёмон ўйин ўтказган бўлади. Неймар ва Мбаппе буни кўриб турибди.

Масалан, Криштиану Роналдуни олайлик, гарчи улар икки хил футболчи бўлса ҳам. Криштиану бор кучи билан курашмоқда ва жамоасини янги босқичга олиб чиқишга ҳаракат қиляпти. Месси эса вақти-вақти билан майдонда пиёда юрибди. Унга «уят эмасми?» дегим келади.

Мен Мессидан хафаман. Бу – шармандалик, чунки у каби футболчилар қайта туғилмайди. Бу иш Куман даврида бошланди, шундан бери у дангаса ва ишлашдан бош тортувчи одам бўлиб қолди. Бу Мессидек ўйинчига тўғри келмайди», – дея Рафаэлнинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба оқшомида «Манчестер Сити»га қарши ўйинда «ПСЖ» 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйинни Месси-Неймар-Мбаппе триоси асосий таркибда бошлаган, Лионелнинг узатмасидан кейин Килиан гол муаллифига айланганди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси