my5
Sevimli

Globe Soccer Awardsнинг «йил футболчиси» совринига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди

СПОРТ 25.11.2021, 21:38
Globe Soccer Awardsнинг «йил футболчиси» совринига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди

Йилнинг энг яхши футболчисини аниқлаб, эълон қилиб бораётган Globe Soccer Awards бу сафар ҳам ўз талқинига кўра соврин учун номзод ўйинчилар рўйхатини тузди.

Соврин учун даъвогарлар рўйхатида Жанлуижи Доннарумма, Маркиньос, Неймар, Киллиан Мбаппе, Марко Верратти, Лионель Месси (барчаси – «ПСЖ»), Сесар Аспиликуэта, Жоржиньо, Нголо Канте, Ромелу Лукаку (барчаси – «Челси»), Йозуа Киммих, Томас Мюллер, Роберт Левандовски (учаласи – «Бавария»), Бруну Фернандеш, Криштиану Роналду (иккиси – «МЮ»), Кевин де Брюйне, Рубен Диаш (иккиси – «Ман Сити»), Карим Бензема («Реал»), Федерико Кьеза («Ювентус»), Эрлинг Ҳоланд («Боруссия» Дортмунд), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») ва Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») сингари ўйинчилар жой олган.

Ғолиб Globe Soccer Award сўровномаси орқали аниқланади. Ҳозирча овоз бериш жараёнида 32% фоиз овоз билан Криштиану Роналду пешқадамлик қилмоқда.

Маълумот учун, Роналду Globe Soccer Awards талқинига кўра, рекорд – 6 марта ушбу совринга эга чиққан.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси