my5
Sevimli

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

ЖАМИЯТ 25.11.2021, 23:20
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари Бош вазир Имрон Хонни таваллуд куни билан чин дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, дўст Покистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Суҳбат чоғида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ҳамда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Мулоқотлар фаоллашгани, икки томонлама товар айирбошлаш кўрсаткичлари сезиларли даражада ўсгани ва ишбилармонлар ўртасидаги кооперация кучайгани мамнуният билан қайд этилди. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, фармацевтика ва кимё саноати, тўқимачилик ва қурилиш материаллари тармоқлари, бошқа соҳалардаги инвестиция лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Етакчилар минтақада йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Бўлажак учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Шарҳлар

Қозоғистон марказий газеталарида Президент Шавкат Мирзиёевнинг интервьюси чоп этилди

04.12.2021, 09:17

Қоғозистоннинг марказий газеталарида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг интервьюси чоп этилди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби хабар берди.Бугун, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи арафасида...
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти билан телефон орқали гаплашди

02.12.2021, 23:06

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид ол Мактум билан телефон орқали...
Президент Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири билан шерикликнинг стратегик йўналишларини муҳокама қилди

02.12.2021, 19:32

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Бош вазири ўринбосари – Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён...
"Facebook" Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

01.12.2021, 23:40

Ўзбекистоннинг AҚШдаги элчиси Ж.Вахабов «Facebook» компанияси бўлими директори Энди О'Коннелл билан учрашиб, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболларини муҳокама қилди.Интернетда, хусусан, «Facebook», «Instagram» ва «WhatsApp» платформалари орқали...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси